Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) бош директори Юкия Амано АҚШнинг Эронга нисбатан эълон қилган янги стратегиясига изоҳ берар экан, расмий Теҳрон ядровий битим доирасидаги барча мажбуриятларини бажараётганини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Мен аввал МАГАТЭ Бошқарув кенгашига маълум қилганимдек, Эрон Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режаси доирасида ядровий қуроллар билан боғлиқ ўз зиммасига олган мажбуриятларини бажармоқда», — деди бош директор.
Шунингдек, у айни вақтда Эронда амалда бўлган ядровий текширув тартиби энг ишончли даражада эканини ҳам таъкидлади.
Аввалроқ, Эрон президенти Ҳасан Руҳоний АҚШ президенти Дональд Трампнинг янги стратегиясини танқид қилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)