Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони 36 кишигача кўпайди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда. ABC News хабарига кўра, 100 дан зиёд киши бедарак йўқолган.
Аввалроқ Калифорниядаги жорий ўрмон ёнғинлари штатда сўнгги 84 йилда кузатилган энг йириги экани маълум қилинган эди.
Бунгача штат тарихидаги энг вайронкор ёнғин 1933 йили Лос-Анжелесдаги Гриффит-паркда қайд этилган. Ўшанда табиий офат оқибатида 29 киши ҳалок бўлган.
Ҳозирги вақтда Калифорниядаги ёнғинларнинг 17 та ўчоғи мавжуд бўлиб, уларни ўчириш учун 9 мингдан зиёд ўт ўчирувчи жалб этилган.
Изоҳ (0)