Туркия расмийлари мартда уриб туширилган МиГ-21 самолёти учувчиси Мехмет Субҳонни Сурияга топширди. Бу ҳақда унинг адвокати Анил Жавоҳир Жон маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Учувчи Туркия ҳудудига мажбуран ўтиб қолган. Самолёт Сурия осмонида уриб туширилган, учувчи эса ҳаво кемасини Туркиядаги чегара аҳоли пунктига қулашдан олиб қочишга эришди. Суд буни ва Субҳон 7 ой ҳибсда сақланганини инобатга олиб, уни озод этишга қарор қилди. Шундан сўнг учувчи ‘Яйладаги’ назорат-ўтиш пунктида Сурия расмийларига топширилди», — деди Жон.
Шу билан бирга, адвокат учувчи иши бўйича суд жараёни давом этишини билдирди.
Изоҳ (0)