Ироқ президенти Фуад Маъсум курд раҳбариятига Бағдоднинг Киркук вилояти масаласидаги ультиматумини етказиш учун Сулаймонияга (Ироқ Курдистони) келди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Rudаw телеканали манбаларига кўра, Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий бошчилигидаги мамлакат ҳукумати 6 талабни илгари сурди ва уларни бажариш учун 15 октябрь, якшанба куни маҳаллий вақт билан соат 02:00 гача муҳлат берди.
Мазкур талабларга кўра, Киркук аэропорти, вилоятдаги барча нефть конлари, K-1 ҳарбий авиабазаси назорати ва жангларда асир олинган ИШИД жангарилари ҳукумат кучларига топширилиши лозим.
Курд кўнгиллилари Ироқ қуролли кучлари ИШИД 2014 йилда Киркукни босиб олгунга қадар эгаллаган марраларига қайтишига қаршилик қилмаслиги зарур. Шунингдек, Киркук вилояти губернатори Нажмиддин Карим истеъфога чиқарилиши талаб қилинган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)