Чехия президенти Милош Земан Қрим учун Украинага товон тўлаш ҳақидаги таклифи сабабли узр сўрашдан бош тортди. Бу ҳақда у ТВ Баррандов телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Земанга кўра, у ўзининг шахсий фикрини билдираётганини очиқ айтганлиги сабабли Киев расман кечирим сўрашни талаб қилиши мантиққа зид. Украина унинг ўзи узр сўрашини талаб қилиши мумкин, бироқ у буни рад этади.
Шу билан бирга, Чехия президенти илгарилари Қримнинг қўшиб олинишини бир неча бор «ноқонуний» деб атаганлигини эслатиб ўтди.
Изоҳ (0)