Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова CNN телеканалининг Россия Pokemon Go ўйинидан АҚШ сиёсатига таъсир кўрсатиш учун фойдалангани ҳақидаги даъвосига муносабат билдирди. Бу ҳақда «РБК» маълум қилди.
«CNN суянадиган мантиқдан келиб чиқилса, афро-америкаликлар покемонлар ўйнаб, ўз фуқаролик позициясини билдиради. Телеканал замонавий Америкада ирқий муаммолар юзага келишини шундай аҳмоқона тарздаизоҳлади. Яна руслар ... ва улар томонидан бошқариладиган покемонлар айбдор», — киноя қилди Захарова Facebookдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, CNN телеканали Россия ижтимоий тармоқларда Don’t Shoot Us («Бизни отманг») компаниясини уюштиргани, бу ҳаракатлар афро-америкаликлар орасида норозилик келтириб чиқариши кутилганини маълум қилганди.
Изоҳ (0)