Тинч океанида шаклланган «Ханун» тропик пўртанаси Филиппин, Хитой жануби ва Вьетнам шимоли учун хавф туғдиради. Бу ҳақда Гонконг метеохизмати маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Ҳозирда циклон эпимаркази Филиппиннинг Лусон оролида бўлиб турибди ва куч йиғиб, ғарбий йўналишда ҳаракатланмоқда.
Метеохизматга кўра, пўртана 16 октябрь, душанба куни Хитойнинг Ханань курорт оролига ёпирилиши мумкин. Эртасига «Ханун» Вьетнам қирғоқларига етиб боради.
Изоҳ (0)