Америкалик аёл, унинг канадалик турмуш ўртоғи ва 3 нафар болалари 5 йил деганда Афғонистондаги «Ҳаққоний тармоғи» гуруҳи асирлигидан озод қилинди. Бу ҳақда Forum Daily хабар бермоқда.
2012 йили 31 ёшли Кейтлан Коулман, унинг 33 ёшли эри Жошуа Бойль ва бир болалари Кобул яқинидаги тоғли ҳудудда саёҳатлари давомида ўғирлаб кетилади. Коулман бу пайт ҳомиладор эди. Асирликдаги 5 йил давомида жуфтликнинг икки фарзанди дунёга келди.
Қутқарув операцияси Покистон куч тизимлари томонидан амалга оширилди. АҚШ разведка хизматлари гаровдагиларни кузатиб боргани ва улар ҳақидаги маълумотларни Покистон разведкаси билан ўртоқлашгани билдирилмоқда.
АҚШ президенти Дональд Трамп гаровдагиларни озод қилишдаги роли учун Покистонга миннатдорлик билдирди.
Изоҳ (0)