Вьетнамдаги сув тошқинлари оқибатида 54 киши ҳалок бўлди, яна 39 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Вьетнамнинг марказий ва шимолий қисмида ўтган ҳафтада кучли сув тошқинлари бошланган эди.
Табиий офат Вьетнамнинг еттита провинциясида кузатилмоқда. 34 мингга яқин уйлар сув остига ғарқ бўлган, 22 минг гектар қишлоқ хўжалиги экинлари зарарланган.
Аввалроқ, мамлакатдаги сув тошқинлари оқибатида 40 кишининг ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)