Windows 10 учун яқинда чиқарилган хавфсизлик янгиланмаси кўк ўлим экрани (Blue Screen of Death)га олиб келмоқда, деб ёзади Wccftech. У 62 та носозликни тўғрилаш учун мўлжалланган эди.
КB4041676 апдейти чиққанидан кейин фойдаланувчилар тизим доимий равишда қайтадан юкланиб кетиши ва кўк ўлим экрани пайдо бўлишидан шикоят қила бошлади. Шу тариқа компьютерлар шунчаки чексиз қайта юкланиш циклига кириб қолаверди. Шу билан бирга янгиланма кўплаб компьютерларга автоматик тарзда ўрнатилган.
Microsoft’дагилар муаммони ҳал қилишганини айтди, улар Windows янгиланма марказидан янгиланмаларни олган фойдаланувчилар бу муаммога учрамаслигини таъкидлади. Устига-устак, муаммо фақат корпоратив фойдаланувчиларга дахл қилган, холос.
Изоҳ (0)