Россия ҳаво-коинот кучлари ҳафта давомида Сурияда жангариларнинг 1260 дан ортиқ объектини йўқ қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Бу вақт мобайнида Россия авиацияси Сурияда 517 парвозни амалга оширди.
Шунингдек, учувчисиз учиш қурилмалари 139 парвозни бажарди ва террорчиларнинг 130 объектини аниқлади.
Россия мудофаа вазирлигига кўра, бугунги кунга келиб Сурия ҳудудининг 92 фоизи ИШИД жангариларидан озод қилинди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)