АҚШ Давлат департаменти вакили Хезер Науэрт Россиянинг ёпилган дипломатик объектларидан байроқлар олиб қўйилиш сабабларидан бехабарлигини билдирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Бу ҳақда менга маълум эмас», — деди Науэрт.
Брифингдаги чиқиши чоғида Науэрт аввалига журналистларнинг бу ҳақдаги саволларини эътиборсиз қолдирди. Бироқ ОАВ босими остида Россия давлат рамзлари билан боғлиқ вазият сабаблари ҳақида маълумотга эга эмаслигини тан олишга мажбур бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Россия томони Сан-Франциско ва Вашингтондаги дипломатик мулклардан байроқлар олинишини «шармандали ҳодиса» деб атаган ва байроқлар қайтарилишини талаб қилганди.
Изоҳ (0)