Филиппин президенти Родриго Дутерте хавфсизлик органлари ходимларидан кўчалардаги кичик наркосавдогарларни ўлдиришни тўхтатиб, катта мақсадларга эътибор қаратишни сўради. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
«Эндиликда биз анча юқори эшелонлар ва уларнинг амалдорлар сафидаги хайрихоҳлари билан ишлаймиз», — дейди Филиппин президентининг матбуот котиби Эрнесто Абелла.
Унинг сўзларига кўра, наркодилерларнинг кўчадаги савдо фаолияти ҳуқуқ-тартибот органларининг самарали иш юритгани сабаб анча пасайди.
Энди эса гиёҳванд моддаларга қарши муассаса ишга киришиши зарур.
Филиппинда наркотик моддаларга қарши кураш кампанияси 2016 йилда, президент Дутерте ўз вазифасига киришганидан сўнг бошланди.
Дутерте президент сифатида фаолият бошлаганидан сўнг наркотиклар савдосига қарши операцияларда 12,5 минг киши ҳалок бўлди. Улардан қарийб тўрт минг нафари полициячилар томонидан ўлдирилган.
Изоҳ (0)