Шаҳзода Гарри Лондонда 11 октябрь, чоршанба куни бўлиб ўтган хайрия кечаси шарафига уюштирилган кечки таомга ташриф буюрди. Бу ҳақда «Metronews.ru» хабар бермоқда.
Герцог v&А музейига қора костюмда келган. Гарри меҳмонлар орасида ўзини анча эркин тутган. Мазкур кечадан кўзланган мақсад оғир касалликларга чалинган болалар ва ўсмирларга ёрдам берувчи WellChild ташкилотига пул маблағларини йиғишдан иборат.
Хайрия кечасида Буюк Британия молия соҳасидаги энг обрўли юз нафар аёллар иштирок этди.
Кеча аввалида Гарри нутқ сўзлаб, уларни қутлади.
Гаррининг Меган Маркл билан муносабатлари расмий эълон қилинганидан сўнг шаҳзода илк марта «Молия тизимидаги юз аёл» хайрия кечасида кўриниш берди.
Изоҳ (0)