• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12858.15
    • RUB159.71
    • EUR14505.28
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    1995 йилги «Олтин тўп» соҳиби Африкадаги давлатга президент бўлди? Йўқ, ҳозирча йўқ

    11 октябрдан бери ижтимоий тармоқларда ва баъзи интернет-нашрларда (улар орасида Ўзбекистон сайтлари ҳам бор) Африка тарихидаги энг машҳур футболчилардан бири — Жорж Веа ўз ватани Либерияга президент бўлгани ҳақидаги хабарлар айланиб юрибди. Ҳақиқатан ҳам шундайми?

    Либерия — Ғарбий Африкадаги энг қашшоқ мамлакат (мазкур кўрсаткич бўйича жаҳонда учинчи); бу давлатга 1822 йилда АҚШдан қайтган озод афроамерикаликлар — «Озодлик ери» деб асос солган. Мамлакат ХХ асрда давлат тўнтаришини бошдан кечирган, давлат тўнтариши оқибатида ҳокимият тепасига келган диктаторга қарши уруш эса Либериядаги биринчи (1989—1996 йиллар) ва иккинчи фуқаролар уруши (1999—2003 йиллар)га сабаб бўлган.

    Жорж Веа «Олтин тўп» билан. Фото: CNN

    Жорж Веа — Африка тарихидаги энг машҳур футболчилардан бири. 1995 йили ФИФА талқини бўйича йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган, Европанинг энг яхши футболчиси сифатида «Олтин тўп»ни қўлга киритган ва уч марта Африканинг энг яхши футболчиси деб эълон қилинган. World Соccер нашри уни ХХ асрнинг энг буюк футболчиларидан бири деб эътироф этган, ФИФАнинг 100 йиллигига атаб тайёрланган буюк футболчиларнинг 100 талик рўйхатидан ўрин олган. Бир сўз билан айтганда, жаҳон чемпионатида ўйнамай жаҳонда зўр бўлган футболчи. Бундай обрў билан ҳудуди Навоий вилоятидек келадиган мамлакатда президентлик учун бемалол курашса бўлади, албатта.

    Жорж Веанинг биринчи уриниши

    Сержант Семюел Доунинг 1980—1990 йиллардаги диктатураси, ундан кейинги етти йиллик президентсиз давр, сўнг «У менинг ота-онамни ўлдирди, лекин мен барибир унга овоз бераман» шиори билан президент бўлган дала қўмондони Чарльз Тэйлорнинг 2003 йилгача давом этган ҳукмронлигидан сўнг, Либерия тарихида янги бир давр бошланди.

    Мамлакат бошқаруви муваққат ҳукуматга ишониб топширилди. 2005 йил кузида натижалари кўп йиллик танаффусдан сўнг илк бор халқаро жамоатчилик томонидан тан олинган президент сайловлари ўтказилди. Президентликка 22 киши, хусусан, Жорж Веа ҳам даъвогар эди. Ўшанда кўпчилик уни сайлов фаворити деб атаган — у бу тахминларни тасдиқлаб, сайловнинг биринчи турида, сайловчиларнинг 28,3 фоиз овозини олган. Бироқ иккинчи турда Африка тарихига демократик йўл билан сайланган илк аёл президент сифатида кирган ва ҳозирга қадар Либерияга раҳбарлик қилиб келаётган Элен Жонсон-Серлифга имкониятни бой берди.

    Президентликка номзод Жорж Веани қўллаб-қувватлашга чақирувчи баннер, 2005 йил.

    Президентликка номзод Жорж Веани қўллаб-қувватлашга чақирувчи баннер, 2005 йил.
    Фото: The New York Times

    Жорж Веа дастлаб сайлов натижаларини тан олишни истамади, «сайлов натижалари сайловчиларни қўрқитиш йўли билан ва қалбаки бюллетенлар воситасида сохталаштирилган», деб бонг уриб чиқди. Собиқ футболчининг тарафдорлари эса пойтахт Монровия кўчаларида норозилик намойишлари уюштирди, ҳатто тартибсизликлар келтириб чиқарди. Бироқ Африканинг бир қатор давлатлари етакчилари Веа ва унинг тарафдорларини мағлубиятни шараф билан тан олишга чақирганидан сўнг, Жорж «тинчлик йўлида» ўз даъволаридан воз кечди.

    Жорж Веанинг иккинчи уриниши

    2005 йилги сайлов давомида Жорж Веанинг рақиблари уни таълим кўрмаганлик ва давлат ишида, бошқарув лавозимларида меҳнат қилиш тажрибасига эга эмасликда айблаган эди. Дарҳақиқат, унинг ўша сайловдаги асосий рақиби Элен Жонсон-Серлиф Гарвард битирувчиси, ўз вақтида президент Тэйлор ҳукуматида молия вазири лавозимида, Жаҳон банки ва БМТда масъул лавозимларда ишлаган эди.

    Веа бу танқидларга: «Бу таълим кўрганлар ва тажрибалилар 100 йиллардан бери мамлакатни бошқаради, бироқ халқ учун бирор иш қилгани йўқ», деб жавоб берганига қарамай, уни яна дипломсизликда айбламасликлари учун, Майамидаги ДеВри университетида бизнес бошқаруви йўналиши бўйича ўқиб келди.

    АҚШдан қайтгач, Веа 2009 йили Монцеррадо округи бўйича Сенатга сайловда ўз номзодини қўйди. Кўпчилик буни 2011 йилги президент сайлови олдида тайёргарлик деб баҳолади ва у бу тахминларни оқлаб, бўлажак президент сайловида Серлифга рақиб бўлишини эълон қилди. Кейинроқ президентликка номзод Уинстон Тюбман жамоасида вице-президент лавозими учун курашга киришди.

    Elleн Жонсон-Серлиф Нобель мукофоти билан.

    Elleн Жонсон-Серлиф Нобель мукофоти билан.
    Фото: Геттй

    Бироқ бу сафар ҳам икки тур давом этган сайловда яна Элен Жонсон-Серлиф ғалаба қозонди. Бошқача бўлиши ҳам қийин эди — Элен Жонсон-Серлиф бир қатор ислоҳотларни муваффақиятли ўтказган, боз устига, сайлов арафасида «аёллар хавфсизлиги ва уларнинг ҳуқуқлари учун куч ишлатмай кураш»даги ҳиссаси учун Тинчлик йўналишидаги Нобель мукофоти билан тақдирланган эди.

    Жорж Веанинг ҳали тугалланмаган учинчи уриниши

    Веа 2017 йилги президент сайлови арафасида илк сиёсий ғалабасига эришиб бўлганди. У 2014 йили 30 аъзодан иборат Либерия Сенатига бўлиб ўтга сайловларда Монцеррадо округидан сайланди. Эътиборли жиҳати, сайловда унга амалдаги президент Серлифнинг ўғли — Роберт Серлиф рақиблик қилган эди. Якунда сенаторга айланган Веа сайловда 78 фоиз овоз олди, президентнинг ўғли эса 11 фоиз.

    Жорж Веа тарафдорлари.

    Жорж Веа тарафдорлари.
    Фото: The New York Times

    2017 йилнинг 10 октябрь куни Либерия президентлиги учун сайлов бўлиб ўтди. Сайлов якунига етиши билан, ижтимоий тармоқлар ва шов-шув ўч интернет-нашрларда Веанинг президент бўлгани ҳақида хабарлар айлана бошлади. Бу ёлғон хабарларга ишониб, Веанинг футболчилик фаолиятидаги устозларидан бири — Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббий Арсен Венгер уни президентлик билан табриклашга ҳам улгурди (лекин, BBC News мухбирининг таъкидлашича, буни Веанинг ўзи Венгерга қўнғироқ қилиб айтган бўлиши ҳам мумкин — «Венгер шогирдини жуда самимий ва ўзгача бир ҳаяжон билан табриклади»).

    Бироқ Либерия Миллий сайлов комиссияси (МСК) 12 октябрь куни баёнот билан чиқиб, сайловнинг расмий ва ҳаққоний натижалари фақат МСК томонидан эълон қилиниши, комиссия эса ҳали ғолиб номини эълон қилмаганини билдирди. Ўз навбатида, фуқаролар ва партияларни сабрлироқ бўлишга чақирди. Ҳозирча мамлакатнинг 25 фоиз сайлов участкаларида овозлар ҳисоблаб чиқилган бўлиб, унга кўра Жорж Веа сайловчиларнинг 39,39 фоиз овозини, унинг асосий рақиби — мамлакатнинг амалдаги вице-президенти Жозеф Боакаи эса 30,47 фоиз овозни қўлга киритган (Боакаини «тоза ва коррупциядан холи номзод» деб аташмоқда).

    Жозеф Боакаи сайлов участкасида.

    Жозеф Боакаи сайлов участкасида.
    Фото: The New York Times

    The New York Times’нинг ёзишича, агар мамлакат бўйлаб барча овозлар ҳисоблаб чиқилиб, номзодлардан бирортаси 50 фоиздан битта бўлса ҳам кўпроқ овоз тўплай олса, сайловнинг ноябрга белгиланган иккинчи тури ўтказилмайди — бир тур якунига кўра президент номи эълон қилинади. Бунақаси Либериянинг янги тарихида ҳали бўлмаган. Якуний натижалар 25 октябрь куни эълон қилиниши кутилмоқда.

    13.10.2017, 14:15   Изоҳ (0)   13739
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шаҳзода Гарри Лондондаги хайрия кечасида иштирок этди

    13.10.2017, 14:13

    АҚШ Давлат департаменти ЮНЕСКОга қайтиш шартларини маълум қилди

    13.10.2017, 13:33

    Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони 31 нафарга етди

    13.10.2017, 13:23

    ОАВ: Сурияда террорчи-худкушлар камида 50 кишини ўлдирди

    13.10.2017, 12:52

    Қурувчи-уста Хитойнинг энг бадавлат фуқароси бўлди

    13.10.2017, 12:42

    Трамп ядро келишуви Эронга атом қуролига йўл очишга халақит бермаганини билдирди

    13.10.2017, 12:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Янги Note 50: метал ҳошияли, супер тезкор 90W зарядлаш, MagCharge симсиз заряд қурилмаси совға сифатида


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    “Марказий Осиё – Uzbekistan Airways қанотларида”: Москвада илк йиллик бизнес форум бўлиб ўтди


    Ишончли танлов: Haval М6 ва 0 % дан бошланадиган кредит


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    Жамғармаларни қандай ишлатиш керак: кўчмас мулк ва инвестиция пакетларини солиштирамиз

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сирдарёда 14 ёшли мактаб ўқувчиси каналда чўкиб кетди

    Ўзбекистон | 20 май, 20:40

    Қирғизистонда содир бўлган зилзила Андижонда сезилди

    Ўзбекистон | 20 май, 20:25

    Шавкат Мирзиёев ва Виктор Орбаннинг музокаралари бўлиб ўтди. Нималар муҳокама қилинди?

    Ўзбекистон | 20 май, 20:17

    Тайван маҳаллий ишлаб чиқилган янги ҳаво мудофаа тизимини синовдан ўтказди

    Дунё | 20 май, 20:10

    Илон Маск яна жанжал марказида: нима учун миллиардер кўп фарзандли бўлишга бунчалик берилиб кетган?

    Лайфстайл | 20 май, 19:55

    Ўзбекистондаги жами “дом”лар сони маълум бўлди

    Ўзбекистон | 20 май, 19:50

    Иммунитетни заифлаштирадиган кутилмаган омил аниқланди

    Дунё | 20 май, 19:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.