АҚШ Геология хизмати КХДР ядро қуроли синови ўтказиладиган ҳудудда 2,9 магнитудали ерости силкинишини қайд этди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Силкинишларнинг эпимаркази Шимолий Кореянинг йирик ядро полигони — Пунгеридан 25 километр узоқликда, 5 километр чуқурликда бўлгани билдирилмоқда.
Бу ерда жорий йил сентябрида КХДРнинг олтинчи ядро синови ўтказилгани тахмин қилинади.
Хизмат юз берган ҳолат табиий сабабларга кўра рўй бергани ёки инсон фаолияти оқибати эканини аниқ айтиб беролмади.
Изоҳ (0)