• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 3D китобларни нашр қилиш бошланди

    «Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижодий уйида инновацион технологиялар асосида 3D форматли китоблар чоп этила бошланди. Бу лойиҳа Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи ва «Colar Technology» масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилган бўлиб, мамлакат ноширлик соҳаси учун янгилик ҳисобланади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Матбуот ва ахборот агентлигининг маълумотларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда 130 дан ортиқ нашриёт, 1800 га яқин матбаа корхонаси давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, улар томонидан йилига тўрт минг номдан зиёд, умумий адади 50 миллион нусхадан ортиқ китоб маҳсулотлари нашр этилмоқда.

    Адабиётга салмоқли ҳисса қўшган адибларнинг, айниқса, ёш қаламкашларнинг асарларини чоп этиш ишлари ҳам доимий эътиборда. Масалан, Ёзувчилар уюшмасининг «Ижод» фонди томонидан 2010 йилдан буён «Биринчи китобим» сериясида ёш ижодкорларнинг 1 миллион 220 минг нусхада китоби чоп этилган.

    Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси, «Ўзбекистон почтаси» акциядорлик жамияти, етакчи нашриётлар томонидан аҳолининг китоб маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондиришда яна бир қулайлик яратилди. Китоб маҳсулотларини нашриётлардан ҳудудларга арзон нархларда етказиш, онлайн буюртма бериш ва уларни почта орқали китобхонларга етказиб бериш бўйича махсус тизим ишлаб чиқилди ва у тез кунда ишга туширилади.

    Жорий йилнинг ноябрь ойида ўтказиладиган «Infolib Uzbekistan» миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида турли мавзуларда онлайн конференциялар ташкил этиш орқали аҳоли, айниқса, ёш авлоднинг кутубхона хизматларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш кўзда тутилган.

    Хабарда айтилишича, Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан бугунги бунёдкорлик ишларини тарих зарварақларига муҳрлаш, ёзувчи ва шоирлар, журналистлар, хусусан, ёш ижодкорларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида «Тараққиёт стратегияси ва замонамиз қаҳрамони» мавзуида бадиий ва ижтимоий-сиёсий асарлар яратиш бўйича ижтимоий буюртмалар лойиҳаси эълон қилинди. Айни кунларда лойиҳага келиб тушаётган бадиий ва ижтимоий-сиёсий асарлар салмоғи ошиб бормоқда. Улар агентлик тизимидаги нашриётлар қошида тузилган нуфузли ҳайъатлар томонидан баҳоланиб, нашриётларнинг ижтимоий грантлари асосида чоп этилади ва муаллифларга белгиланган тартибда қалам ҳақи берилади. Нашриётлар ва муаллифлар ўртасида тузиладиган шартномада ижтимоий грантлар асосида яратиладиган китоб учун қалам ҳақининг маълум қисмини олдиндан тўлаш ҳам белгиланган.

    Шунингдек, Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан нашриётларнинг ўзаро ҳамкорлигини кенгайтириш, ноширлик маданияти ва нашриётларнинг ижодий салоҳиятини юксалтириш, соҳада эришилган ютуқларни кенг оммалаштириш, ноширлар, муҳаррирлар ва техник муҳаррирлар, мусаҳҳиҳ, рассом-дизайнерлар, матбаачиларни рағбатлантириш, аҳолининг барча қатлами, хусусан, ёшлар орасида китобхонлик маданиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида «Йилнинг энг яхши китоби» ва «Ёшларнинг энг севимли китоби» каби кўрик-танловларни ўтказиш режалаштирилган. Мазкур танловларда мулкчилик шаклидан қатъи назар барча нашриёт ва матбаа корхоналари иштирок этиши мумкин.

    13.10.2017, 06:48   Изоҳ (0)   10665
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилоятида бир ҳафта ичида қидирувда бўлган 15 киши ушланди

    13.10.2017, 00:34

    Жасур Иброҳимов ишида пайдо бўлган Земфира, Ёшлар иттифоқининг 10 млн сўмлик логотипи, ЮНЕСКОни тарк этаётган АҚШ ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    12.10.2017, 21:01

    Тошкент вилояти божхоначилари қарийб 14 миллион сўмлик қоракўл териларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйди

    12.10.2017, 19:10

    Тошкент юридик коллежи собиқ директорига нисбатан жиноят иши очилди. У беш йилга қамалиши мумкин

    12.10.2017, 18:48

    Жасур Иброҳимов иши: Судланувчининг отаси марҳумнинг даволаниши учун 3 миллион сўм сарфлаганини айтди

    12.10.2017, 18:03

    Вақт ҳамда пулнинг қадрига етадиганлар учун: Янги онлайн-бозор «Abad.uz»ни кутиб олинг

    12.10.2017, 16:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда амалдор аэропорт ходимлари юк ҳақини тўлашни сўрагани учун уларнинг суякларини синдирди (видео)

    Дунё | 5 август, 00:10

    Британия ноқонуний миграцияга қарши курашиш учун 132 млн доллар ажратади

    Дунё | 4 август, 23:50

    Ал-Ақсо масжидига бостириб кириш барча мусулмонларга қарши қилинган таҳдиддир — Фаластин ҳукумати

    Дунё | 4 август, 23:40

    Андижонда фуқаро хонадонида ноқонуний “газ бункери” аниқланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:30

    Тошкент вилоятида ёш ўқитувчилар учун 45 кунлик интенсив курс якунланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:21

    Apple Siri ишлаб чиқувчилар жамоасини қайта тузишга ва ChatGPT’га рақобатчи яратишга қарор қилди

    Дунё | 4 август, 23:10

    Ўзбекистонда бир йилга мўлжалланган газ субсидияси олти ойда тўлаб бўлинди

    Иқтисодиёт | 4 август, 23:00

    “Манчестер Юнайтед” Винисиус учун “Реал”га 200 млн евро таклиф қилишга тайёр

    Спорт | 4 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.