Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев оммавий ахборот воситалари учун брифингда МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгаши мажлиси доирасидаги музокаралар ва уларнинг якунлари ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда «Казинформ» хабар бермоқда.
Назарбоевга кўра, Россия президенти Владимир Путин билан учрашуви давомида ҳамкорликдаги лойиҳа — «Байтерек» ракета комплекси бўйича олиб борилаётган ишлар кўриб чиқилди.
«Иккинчи масала — Ўзбекистон илтимосига кўра Қозоғистон орқали уларнинг нефтни қайта ишлаш заводи учун нефть етказиб беришимиз лозим. Биз ўзбек дўстларимизни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз», — таъкидлади Назарбоев.
Қозоғистон президенти музокараларда транспорт масалалари, хусусан, «Ғарбий Европа — Ғарбий Хитой» автойўли қурилишининг бориши, Қозоғистон орқали Европа ва Осиёни бирлаштирадиган қитъалараро медиамагистрал ўтказилиши муҳокама этилганини билдирди.
Изоҳ (0)