АҚШнинг Калифорния штати шимолида кузатилаётган ўрмон ёнғинлари оқибатида камида 31 киши ҳалок бўлди, 900 киши эса бедарак йўқолди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Ҳозирга қадар Америка тарихида Калифорниядаги ёнғинларда бу қадар кўп инсон ҳалок бўлмаган.
Маълумотларга кўра, айримлар ёнғин бошланган пайтда ухлаётган бўлган ва уйи қандай ёна бошлаганини сезмай қолган.
Айримлар эса уйи деярли ёниб бўлганидагина уни тарк эта бошлаган. Бундан ташқари, кучли шамол оқибатида мобил алоқа тармоқлари ҳам ишдан чиққан, шу сабабли аҳолини табиий офатдан огоҳлантиришнинг иложи бўлмаган.
Мавзуга доир: Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари (фото)
Изоҳ (0)