Суриянинг шимоли-шарқий қисмида 12 октябрь куни худкушлар томонидан бир нечта теракт содир этилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Терактлар оқибатида камида 50 киши вафот этди. Маълумотларга кўра, худкушлар миналаштирилган автомобилни портлатган.
Ярадорлар сони аниқ эмас. Ўз навбатида инсон ҳуқуқларига риоя этилишини назорат қилиш бўйича мониторинг маркази 18 кишининг ҳалок бўлганини маълум қилган.
Бошқа манбалар эса қурбонлар 50 нафардан кўпроқ бўлганини тасдиқлаган.
Теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган
Изоҳ (0)