Хитойда 7 миллионга яқин кекса кишилар «учинчи ёш» университетларида ўқийди, деб ёзади «Корреспондент.net» Хитой таълим вазирлигига таяниб.
Хитойда кекса одамлар учун махсус ташкил қилинган «учинчи ёш университетлари» деб аталувчи ва бошқа шунга ўхшаш ўқув муассасалари бор. Хитой Давлат кенгашининг 2016—2020 йилларда қариялар учун таълимни ривожлантириш режасига кўра, 2020 йилга келиб, уезд даражасидаги ҳар битта шаҳарда камида битта учинчи ёш университети бўлиши керак.
Хитойда учинчи ёшдаги кишилар учун мўлжалланган 60 га яқин университет ва бошқа ўқув муассасалари фаолият юритади.
Изоҳ (0)