Россия қонунчилигида президент сайловидан кейин ҳукумат алмашиши ҳам кўзда тутилган, деб ёзади «Mk.ru». Bloomberg агентлиги ҳозирда Дмитрий Медведев эгаллаб турган лавозим учун бир нечта эҳтимолий номзодларни санаб ўтди.
Агентлик Путиннинг яқин доирасидаги манбаларига таяниб маълум қилишича, лоббистлар айни пайтда бир қатор номзодларни илгари сурмоқда, улар орасида Марказий банк раҳбари Элвира Набиуллина ва саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ҳам бор.
Шу билан бирга, агентлик Путин навбатдаги президент сайловига ўз номзодини қўйиш-қўймаслик борасида якуний қарорини эълон қилмаганини эслатди, бу эса элиталарда қатъиятсизликни келтириб чиқармоқда.
Бош вазирнинг номзоди эса муҳим аҳамият касб этади, чунки у 2024 йилдаги президент сайловларида асосий ўйинчига айланиши мумкин.
Изоҳ (0)