Нурсултон Назарбоев Қозоғистон ҳукуматига чегарада юзага келган барча муаммоларни ечишни топширди, деб ёзади KNews Қирғизистон ҳукумати матбуот хизматига таяниб.
Унинг маълумотларига кўра, Қирғизистон бош вазири Сапар Исаков аввалроқ Олий Евросиё иқтисодий форуми мажлисидаги иштироки доирасида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан ўзаро гаплашиб олган ва уни Қирғизистон-Қозоғистон давлат чегарасида юзага келган вазиятдан хабардор қилган.
Нашр эслатишича, 10 октябрь куни Қозоғистонга йўл олган Қирғизистон фуқаролари чегарадан ўтиш вақтида пайдо бўлган муаммолардан шикоят қилишни бошлаганди. 11 октябрь, чоршанба куни эрта тонгдан «Ак Жол», «Ак-Тилек» ва «Чалдовар» назорат-ўтказиш пунктларида автомобиль тирбандликлари кузатилмоқда. Одамлар 10—12 соатлаб чегарадан ўта олмаяпти.
Изоҳ (0)