Ироқнинг Анбар провинциясида жойлашган Хит шаҳридаги кафе портлаши оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди, 15 киши жароҳатланди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Портловчи мослама худкуш-террорчи томонидан ҳаракатга келтирилган.
Ироқ хавфсизлик кучлари провинция ғарбида ИШИД террорчилик гуруҳига қарши кураш олиб бормоқда.
Хит шаҳри жангари ҳаракатлар олиб борилаётган ҳудуддан 160 километр узоқликда жойлашган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)