1 октябрь куни Намибиядаги Бвабвата миллий боғи ҳудудида ўлик бегемот топилди. Кейинги ўн кун ичида шу ҳудуднинг ўзида ушбу жониворларнинг юздан ортиқ жасадлари аниқланди. Уларнинг ўлимига куйдиргининг авж олиши сабабчи бўлган, деб тахмин этилмоқда. Бу ҳақда National Geographic хабар берди.
Куйдирги ўта хавфли юқумли касалликлар турига киради. Биринчи навбатда у ҳайвонларни нобуд қилади, аммо одам ҳам ундан зарар кўриши мумкин.
Бегемотлардан ташқари, бу ерда буқалар ва бошқа ҳайвонлар ҳам яшайди. Уларнинг кўпчилиги куйдирги бактерияларини юқтиришга мойил. Шунингдек, йиртқичлар нобуд бўлган бегемотларнинг гўштини татиб кўришга ҳам улгурди ва касаллик қурбонлари ва тарқатувчиларига айланди.
Изоҳ (0)