Кўп йиллардан буён Норвегия ўрмонларни асраш бўйича изчил сиёсат олиб бормоқда, деб ёзади National Geographic.
2015 йилда мамлакат Бразилияга 1 миллиард доллар йўналтирди, у ерда Амазонка тропик ўрмонларининг қарийб 60 фоизи ўсади. 2011—2015 йилларда эса Норвегия Гайанага 250 миллион доллар ажратди.
Уч йил аввал Норвегия Буюк Британия ва Германия билан бутун дунё бўйлаб ўрмонларни кесиш ҳажмини камайтиришга қаратилган ҳаракатларни бирлаштириш ҳақида келишиб олди, энди эса мамлакатда расман иқтисодиётнинг ушбу соҳасига «нол чидамлилик» сиёсати олиб борилмоқда. Хусусан, бу ерда «дарахтлардан олинган» маҳсулотлар сотиб олинмайди. Қоғозни аллақачонлардан буён чиқиндиларни қайта ишлаш йўли билан ишлаб чиқариш мумкин, ёқилғи ва қурилиш материалларини олиш учун эса бошқа кўплаб манбалар мавжуд, палма ёғининг зарурати эса ўта шубҳали.
Бундан ташқари, давлат пенсия фонди ўз портфелидан ўрмон даҳаларига зарар етказадиган целлюлоза-қоғоз, кўмир ва бошқа компаниялар акцияларини чиқариб ташлади.
Изоҳ (0)