Мьянмада юз минглаб роҳинжалар қолмоқда ва улар Бангладешга ўтиши мумкин. Бу ҳақда БМТ бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Марк Лоукок маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Мьянмада қанча роҳинжа қолганини ҳеч ким аниқ билмайди, бироқ биз уларнинг юз минглаб эканлигини тахмин қиламиз», — деди БМТ бош котибининг ўринбосари.
Лоукок БМТда Бангладешда йил охирига қадар қочоқлар сони қанчага етиши тахминлари мавжуд эмаслиги, бироқ гуманитар ташкилотлар вазият ривожининг турли сценарийларини кўриб чиқаётганини билдирди.
Изоҳ (0)