Россиянинг Владимир вилоятидаги темирйўл кесишмасида 6 октябрь, жумага ўтар кечаси поездга урилган автобусни аккумулятори заиф бўлгани учун ўт олдириб бўлмаган. Бу ҳақда ҳалокатда омон қолган ҳайдовчи Сарман Нургали маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Аккумулятор кучсиз бўлиб қолганди, юргизишга ҳаракат қилдик, бўлмади, шундан сўнг итаришга уриндик. Автобус 1990 йилда чиқарилган. Биринчи маротаба бузилиши", — изоҳ берди ҳайдовчи.
Сарман Нургалига кўра, авария чоғи автобусни бошқарган ва ҳалок бўлган ҳамкасби тажрибали ҳайдовчи эди.
Автобус жанубий Қозоғистонда рўйхатга олинган бўлиб, хусусий тадбиркор Назановага тегишли бўлган.
6 октябрь куни Россиянинг Владимир вилоятида автобус ва поезд тўқнашуви юз берди, автобусдаги 56 нафар ўзбекистонликдан 19 нафари ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)