Польшада кузатилаётган кучли шамол икки кишининг ҳаётига зомин бўлди, 39 киши жабр кўрган, 840 минг истеъмолчи эса электр қувватидан узилиб қолган, деб хабар беради «РИА Новости».
Кучли шамол мамлакатда 5 октябрь, пайшанба куни кечқурун бошланиб, жума куни тунда давом этган.
Ҳукумат хавфсизлик марказидан маълум қилишларича, Любуск вилоятида 67 ёшли эркак бино томидан йиқилиб тушган ва ҳалок бўлган. Бошқа ҳудудда эса аёл кишининг устига дарахт қулаган, у касалхонада вафот этган.
Қутқарувчилар ноқулай об-ҳаво оқибатида келиб тушган чақирувлар бўйича 10 минг мартага яқин фуқароларнинг уйларига боришга мажбур бўлган.
Қутқарувчиларнинг маълумотларига кўра, тўфон оқибатида 840 минг нафар киши электр тармоғидан узилиб қолган. Ҳукумат хавфсизлик марказининг маълумотларига кўра, энг оғир вазият 270 мингта хўжалик электр тармоғидан узилиб қолган Любуск вилоятида кузатилмоқда.
Изоҳ (0)