Президент Трамп томонидан тасдиқланган АҚШнинг Афғонистондаги янги стратегияси қўшинларнинг қуруқликдаги жанговар ҳаракатларда иштирок этишини кўзда тутмайди. Бу ҳақда штаб раҳбарлари қўмитаси директори генерал-лейтенант Кеннет Маккензи маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Бизнинг миссия афғон кучларини шуғулллантириш, тайёрлаш, маслаҳат бериш ва кузатувдан иборат. Шу сабабли АҚШ кучлари қуруқликдаги операцияларда тўғридан-тўғри иштирок этиши талаб қилинишини кутмаяпмиз. Бироқ ўз-ўзини мудофаа ҳолатлари бундан мустасно», — деди Маккензи.
Генералга кўра, стратегия АҚШ қўшинларига афғон хавфсизлик кучларини қўллаб-қувватлаш учун ўт очишга рухсат беради. Шунингдек, қўшинларда «Афғонистон ҳукумати, коалиция ёки АҚШ кучларига таҳдид солаётган ҳар қандай гуруҳ ёки субъект»га зарба бериш имконияти мавжуд.
Изоҳ (0)