Германия канцлери Ангела Меркель Россиянинг Владимир вилоятида рўй берган ЙТҲ муносабати билан мамлакат президенти Владимир Путинга ҳамдардлик мактубини йўллади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Владимирда поезднинг автобус билан тўқнашгани, бунинг оқибатида кўплаб одамларнинг нобуд бўлгани ва яралангани ҳақидаги хабар мени ларзарга келтирди, — дейилади мактубда. — Сизга ва мамлакат фуқароларига самимий ҳамдардлигимни билдиришни истайман ва ҳалок бўлганларнинг қариндошларига таъзиямни, жабрланганларга эса тезроқ тузалиш тилакларимни етказиб қўйишингизни сўрайман».
Россия матбуотига кўра, ҳодиса оқибатида 16 киши ҳалок бўлган. Ўз навбатида, Ўзбекистон ТИВ ҳалок бўлган ўзбекистонликлар сони 19 кишини ташкил этгани борасида баёнот билан чиқди.
Дастлабки маълумотларга қараганда, автобусни аккумулятори заиф бўлгани учун ўт олдириб бўлмаган. Ўзбекистонлик шифокорлар Владимирдаги ЙТҲда жароҳатланганларга ёрдам кўрсатиш учун Россияга учиб кетди.
Ҳодиса оқибатида бирор Россия фуқароси жабрланмади.
Изоҳ (0)