Россиянинг Краснодар ўлкаси раҳбари Вениамин Кондратьев рўйхатга олинган казаклар қўшинлари бўйича Бутунроссия форумида «Валентин куни ва Хэллоуин табрикномалари» устидан қозонилган ғалаба ҳақида эълон қилди, деб ёзади «Yuga.ru».
Ҳудуд раҳбари педагогика муаммоларини тилга олди ва «ватанпарварлик руҳидаги тарбия тарих дарсларидан бошланишини, аммо бу биз уни фақат китоблардан ўқиймиз, дегани эмаслигини, уни биз ўзимиз яратишимиз»ни таъкидлади.
«Казаклар мафкурасини замонавий ҳаётга ҳам тадқиқ этиш мумкин, биз буни ўлкамиз мисолида кўряпмиз, — деди Кондратьев. — Чой пиёласи бўш бўла олмайди. Агар унга ўзимиз қуймасак, бошқалар қуяди. Ва бизнинг фарзандларимиз улардан босим кўради».
Изоҳ (0)