Саудия Арабистони хавфсизлик кучлари Ар-Риёдда ИШИД билан боғлиқ террорчилар тўдасини фош этди. Бу ҳақда мамлакат хавфсизлик хизмати 5 октябрь, пайшанба куни тарқатган баёнотда маълум қилинди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Хавфсизлик кучлари Ар-Риёдда ИШИД тўдасини фош этишга муваффақ бўлди. Операция давомида 3 та махфий бошпана йўқ қилинди, икки террорчи ўлдирилди, 5 киши қўлга олинди», — дейилади хизмат хабарида.
Аниқлик киритилишича, жангарилардан бири таслим бўлиш ҳақидаги талабни рад этганидан сўнг отиб ўлдирилди, яна бири эса полиция томонидан қуршаб олинганда ўзини портлатиб юборди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)