АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Корея билан муносабатларда Вашингтон учун бош мақсад уни ядросизлантириш эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда у америкалик ҳарбий бошлиқлар билан учашувда айтиб ўтди, деб ёзади «Газета.ru».
«Шимолий Кореяда бизнинг мақсадимиз — ядросизлантириш. Биз ушбу диктатурага мамлакатимизга ёки иттифоқдошларимизга ҳаддан ташқари кўп сонли қурбонлар билан таҳдид қилишига йўл қўя олмаймиз. Биз бунинг олдини олиш учун бор имкониятни ишга соламиз», — деди Трамп.
Изоҳ (0)