Давлат тили маркази Латвиянинг Даугавпилс шаҳри мэри Рихард Эйгимсни жаримага тортди, бунга унинг давлат тилини қонунда кўзда тутилгани каби олий даражанинг 2-боқичига мувофиқ равишда қўлламагани сабабчи бўлди, деб ёзади «Газета.ru».
Эйгимс жарима тўлаши ва ярим йил ичида тил малакаларини такомиллаштириши керак.
Таъкидланишича, давлат тили марказига Даугавпилс мэрининг давлат тилини билиш даражасини текшириб кўриш сўралган тўртта ариза келиб тушган.
Изоҳ (0)