Терговчилар тахмин қилишича, Лас-Вегасдаги мусиқа фестивалида 58 кишини отиб ташлаган 64 ёшли Стивен Пэддок бошқа ҳужумларни ҳам режалаштирган бўлиши мумкин, деб ёзади «Газета.ru» AP’га таяниб.
Хусусан, шу йилнинг августида эркак Чикагодаги меҳмонхонага жойлашган, унинг хонаси деразалари Lollapalooza мусиқа фестивали саҳнасига қараган, сентябрь охирида эса Лас-Вегасдаги туманлардан бирида меҳмонхонага жойлашган, хонасидан бошқа бир фестиваль саҳнаси кўриниб турган.
Манба агентликка маълум қилишича, терговчилар Пэддок автомобилни портлатиб юбориш ниятида бўлганини гумон қилмоқда. Бошқа тафсилотлар маълум қилинмаяпти.
Изоҳ (0)