Ердан учирилган биринчи сунъий йўлдошга 60 йил тўлиши муносабати билан АҚШ Марказий разведка бошқармаси ўзининг сайтида совет космик дастурининг дастлабки босқичлари ва ПС-1 қурилмасининг учирилишига оид махфий маълумотларни эълон қилди, деб хабар берди «Газета.ru».
1957 йилнинг 4 октябридаги МРБ ҳужжатларининг бирида қайд этилишича, 1957 йилнинг апрелида симоб батареяларининг кичик партияси Британия компаниясидан Собиқ иттифоққа етказилган. Шу билан бирга, корхона ишчиларининг таъкидлашича, етказиб берилган батареялар «Sputnik-1» ва «Sputnik-2» сунъий йўлдошларида қувват манбаси сифатида ишлатилиши лозим бўлган.
Илгари нашр қилинмаган 440 саҳифадан иборат 59 та ҳужжат совет ракета дастури ва характери борасида батафсил тасаввурга эга бўлишга ёрдам беради, улар МРБнинг барча ҳисоботларини ва АҚШ президенти Дуайт Эйзенхауэр номига юборилган ҳисобот ёзишмаларини ўз ичига олади.
Изоҳ (0)