Нью-Йоркдаги Bonhams аукционида Ернинг илк сунъий йўлдоши синов моделларидан бири 847, 5 минг долларга сотилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Бошланғич нархи 150 минг доллар бўлган лотни сотиб олган ва аукционда телефон орқали иштирок этган харидор ўзини ошкор қилмасликни маъқул кўрди.
Модель 1957 йилда сунъий йўлдош учирилишидан аввал лаборатория синовлари учун тайёрланганди. У парвоз қилган қурилмани тўлиқ такрорлайди ва ишловчи узатгич билан таъминланган. Лотни австриялик Хайнс Миллер сотди.
Шунга ўхшаш модель Bonhams аукционида 2016 йили россиялик муҳандис Александр Рудаков томонидан 269 минг долларга сотилганди.
Аукцион вакилларига кўра, хусусий коллекцияларда жами 4 та шундай модель мавжуд. Яна иккиси Королев (Россия) ва Сиэтл (АҚШ) шаҳарларидаги музейларда сақланади.
Изоҳ (0)