Умар Ас-Сомаҳнинг голи сабаб Сурия термаси ЖЧ—2018 плей-оффининг биринчи ўйинида Австралия билан дуранг ўйнади — 1:1.
Суриядаги нотинч вазият сабаб Австралия ўйин учун Малайзияга ташриф буюрди. Германиянинг «Бохум» клуби сафида тўп сурадиган Робби Круз биринчи бўлимда яшил қитъа термасини ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, учрашув асосий вақти якунига 5 дақиқа қолганида сурияликлар Ас-Сомаҳнинг аниқ зарбаси билан мувозанатни тиклади.
Томонларнинг жавоб ўйини 5 кундан сўнг Сиднейда бўлиб ўтади ва уни ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошқаради.
Осиё плей-оффида ғолиб чиққан жамоа Шимолий Америка саралашининг 4-ўрни билан чекланган термага рақиб бўлади.
ЖЧ—2018. Плей-офф Осиё минтақаси 5 октябрь, пайшанба
Изоҳ (0)