АҚШ президенти Дональд Трамп ҳукумат, эҳтимол, қуролнинг эркин сотилиши ҳақидаги масалани муҳокама қилишини айтди, деб ёзади «Газета.ru».
«Қурол айланмаси ва қурол сақлаш устидан назорат муҳокамаси ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Трамп муҳокама, эҳтимол, бошланишини, аммо бу ҳозир бўлмаслигини айтди.
1 октябрь куни кечқурун Стивен Пэддок исмли шахс Лас-Вегасда Route 91 мусиқа фестивали қаршисида жойлашган Mandalay Bay меҳмонхонасининг 32-қаватидан оломонни ўққа тутди. 59 киши ҳалок бўлди, 500 дан ортиқ киши яраланди. Бу АҚШда қурбонлар сони бўйича энг йирик отишма деб баҳоланди.
Изоҳ (0)