Американинг Невада штати Мескит шаҳри фуқароси Стивен Пэддок одамларни ўққа тутишни бошлашдан олдин Лас-Вегаснинг Mandalay Bay меҳмонхонасидаги хонасига кўп сонли видеокамералар ўрнатиб қўйган. У жами тўққиз дақиқа давомида ўқ ёғдирган. Бу ҳақда Лас-Вегас шерифи Жозеф Ломбардо CNN эфирида маълум қилди, деб ёзади «Коммерсантъ».
Шерифнинг сўзларига кўра, ҳозирда терговчилар ўқотарни йўқ қилиш операциясида қатнашган полициячилар таққан камералардаги ёзувларни ўрганмоқда. «Бундан ташқари, биз фожиа юз берган ҳудудга ўрнатилган камералардаги видеоёзувларни ҳам ўрганиб чиқяпмиз», — деди у.
Изоҳ (0)