Каталония раҳбари Карлес Пучдемон мухториятнинг мустақиллиги яқин кунларда эълон қилинишини айтди, деб ёзади «Коммерсантъ».
«Ҳукумат жорий ҳафтанинг охирида ёки кейинги ҳафтанинг бошида ишга киришади», — деди у.
Каталония мустақиллиги ҳақидаги референдум 1 октябрь, якшанба куни бўлиб ўтди. Унда ҳудуд аҳолисининг 90 фоиздан зиёди Испаниядан ажралиб чиқиш учун овоз берди.
Изоҳ (0)