Пуэрто-Рико губернатори «Мария» довули чоғида ҳалок бўлганлар сони 34 кишига етганини маълум қилди, деб ёзади «Коммерсантъ». Унинг сўзларига кўра, довул 90 миллиард доллар қийматида зарар етказган.
Аввалроқ 16 нафар қурбон ҳақида хабар берилган эди. «Мария» довули Пуэрто-Рикога сентябрь ўртасида ёпирилди. Табиий офат кучлилик даражасининг энг юқори — бешинчи босқичига чиқди.
Изоҳ (0)