Қозоғистонда санитар рейсни амалга ошираётган Ан-28 самолётининг қулаши оқибатида унинг бортидаги беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Қозоғистон ИИВ фавқулодда вазиятлар қўмитаси вакили Руслан Иманқуловга кўра, Олмаотанинг Или туманида маҳаллий вақт билан 19:15 да санитар авиация йўналиши бўйича парвоз амалга оширган Ан-28 радарлардан йўқолди. Бир соатдан сўнг у қулагани ва қулаш чоғида олов олгани маълум бўлди.
«Дастлабки маълумотларга қараганда, бортда беш киши бор эди, уларнинг барчаси ҳалок бўлди», — қўшимча қилди ИИВ вакили.
Воқеа жойида 12 қутқарувчи ва уч техника бирлиги ишламоқда.
Изоҳ (0)