Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев мамлакатнинг Ўзбекистон билан умумий чегарасини белгилаб олиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
«Шартномадан кўзланган мақсад Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегарани аниқлаш ва ойдинлик киритиш ҳисобланади. Кўрсатилган шартнома низомида ўзбек-қирғиз давлат чегарасининг 1170, 53 километри тавсифланган», — дейилади президент сайтида.
Қонун лойиҳаси қирғиз парламенти томонидан 28 сентябрь куни маъқулланган.
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги делимитация ва демаркация ҳақидаги музокаралар қарийб 20 йил давом этди.
Изоҳ (0)