Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳар ички ишлар бўлимига шу шаҳарда жойлашган масъулияти чекланган жамиятга қарашли омборхонада ўғрилик содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушади, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.
Ўғрилар омборхонага ярим тунда эшик қулфини бузиб кириб, у ердан 41 550 000 сўм пул ва 150 АҚШ долларини олиб кетганлиги аниқланди.
Олиб борилган тезкор тадбир натижасида, ушбу жиноятни мазкур омборхона ишчиси 1995 йилда туғилган Д.Н. ва унинг жиноий шериклари 1976 йилда туғилган Ш.М., 1996 йилда туғилган А.Ғ., 1984 йилда туғилган У.А.лар содир этганлиги аниқланиб, ушланди.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)