Ҳозирги кунда Навоий шаҳар Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлимида, ушбу шаҳарда жойлашган масъулияти чекланган жамият раҳбари 1974 йилда туғилган Ф.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.
Ф.Т.нинг устидан келиб тушган аризада, у Навоий шаҳрининг 18-микрорайон ҳудудида янги қурилаётган кўп қаватли уйлардан саккизта икки хонали ва тўртта бир хонали уйларни олиб беришини ваъда қилиб, фуқаролардан 1 миллиард 30 миллион 400 минг сўм пулни олиб, қочиб юргани кўрсатилган. Фирибгар раҳбар ички ишлар ходимлари томонидан ушланди.
Изоҳ (0)