АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти «Толибон» ҳаракатининг Қатардаги ваколатхонасини ёпишга қаратилган режани кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal манбаларига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Газета манбаларига кўра, мазкур ташаббус Давлат департаменти мансабдорларида норозилик уйғотди. Улар бу ҳаракат АҚШнинг Афонистондаги манфаатларига зиён етказиши ва «Трампнинг Вашингтонни урушдан тортиб олишга уриниши»ни чиппакка чиқариши мумкинлигини билдирмоқда.
Департаментнинг Жанубий Осиё масалалари бўйича шуғулланувчи бир қатор ходимлари сентябр охирида президент маъмурияти вакилларига мактуб йўллаб, толиблар ваколатхонасини ёпишдан тийилишга чақирганди.
«Афғонистонда урушни тўхтатиш юзасидан ҳаракатларимиз давом этади. Биз ярашув жараёнини қўллаб-қувватлашга тайёрмиз, бунга ҳеч қандай шубҳа бўлиши мумкин эмас», — деди Давлат департаменти расмий вакили Хизер Нойерт.
Маълумот учун, толибларнинг Дохадаги ваколатхонаси 2013 йилда АҚШ, Афғонистон ва Қатар расмийлари ёрдамида очилган эди. Ваколатхона музокаралар жараёнини жадаллаштириши кўзда тутилганди, бироқ Вашингтоннинг бу борадаги умиди пуч бўлиб чиқди.
Изоҳ (0)