Эдмонтонда автомобилни пиёдалар устига ҳайдаб борган ва полиция офицерига пичоқ билан ҳужум қилган шахс Канадага Сомалидан келган. Бу ҳақда миллий полицияси комиссари ўринбосари Мартин Дегран маълум қилди, дея хабар беради «Коммерсантъ».
Дегран мамлакатда қочоқ мақомини олган ҳолда яшаган шахснинг исми-шарифини маълум қилмади, бироқ у 30 ёшли Абдуллоҳ Ҳасан Шариф бўлиши мумкинлигини инкор этмади.
Мансабдор, шунингдек, қўлга олинган шахс полицияга экстремистик руҳдаги материаллар тарқатилиши иши бўйича 2015 йилдан бери маълум бўлгани, бироқ ҳодисага қадар қонунга қарши хатти-ҳаракатлари кузатилмаганини билдирди.
Изоҳ (0)