2 октябрга ўтар кечаси Франциянинг шимоли-шарқида жойлашган Мюлуз шаҳридаги турар-жой биноларидан бирида содир бўлган ёнғин оқибатида беш киши ҳалок бўлди, яна саккиз киши жароҳат олди. Бу ҳақда маҳаллий ёнғин хавфсизлиги хизматига асосланиб BFMTV телеканали маълум қилди, деб хабар берди «РИА Новости».
Нохуш ҳодиса шаҳардаги турар-жой биноларидан бирида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин ярим тунда, бино зинапоясида пайдо бўлган. Ёнғинни воқеа жойига етиб келган 50 га яқин ўт ўчирувчи бартараф этишга муваффақ бўлди.
Телеканал маълумотларига кўра, жабрланганларнинг беш нафарини аҳволи оғир. Figarо газетасининг ёзишича, барча жабрланганлар маҳаллий шифохонага жойлаштирилган.
Изоҳ (0)